Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрига гул экиш учун 12 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳрига гул экиш учун 12 млрд сўм ажратилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг 19 сентябрдаги сессиясида айрим харажатларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳужжат Е-Қарор порталида эълон қилинди.

Депутатлар 2023 йилда пойтахтда мавсумий гуллар экиш билан боғлиқ харажатлар учун 6,2 миллиард сўм, гул кўчатлари экиш учун туман ободонлаштириш бўлимларига яна 5,8 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши маъқулланди.

Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалар томонидан, автотранспорт воситалари ва ишчи ходимлари билан тасарруфидаги ободонлаштириш объектларини сақлаш, механик усулда ва қўл кучи билан тозалаш, сув сепиш, куз мавсумида хазонрезги даврида кўчаларни тозалаш, қиш мавсумида қум-туз қоришмасини сепиш, қор уюмларидан тозалаш, уларни олиб чиқиб кетиш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш ишлари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳамда ёнилғи маҳсулотлар нархлари кўтарилганини инобатга олиб 3,7 миллиард сўм ажратилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Обод” ва “Юнусобод” маҳаллари ҳудудини ободонлаштириш, муҳандислик тармоқларини ва ички йўлларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш учун 1489,5 млн сўм, “Юнусобод” маҳалласини муҳандислик тармоқларини ва ички йўлларни таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 210,0 сўм, жами 1699,5 млн (бир миллиард олти юз тўқсон тўққиз миллион беш юз минг) сўм миқдорида маблағ йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг