Тошкентда уйи ертўласида майнинг ферма ташкил қилган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хабарда айтилишича, Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.О. ўз уйининг ертўласида 5 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 680,7 млн сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter