Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Сағбон» подстанциясида авария юз берди

Тошкентдаги «Сағбон» подстанциясида авария юз берди

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр узилиши юз берди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олмазор туманининг: Қорақамиш 1/2, 1/3, 2/1, 2/4-мавзелари, «Пахта», «Тепа Гузар», «Гулзор» МФЙлари, Норас Тепа, Нозимахоним 3-тор, Сағбон 1-тор, Сағбон 2-тор, Сағбон 12-тор, Сағбон 13-тор, Келес йўли, Ўразбоева, Олтинсой, Мояриқ, Мойқўрғон, Г.Гафуров, Охунбобоев ҳамда Дадабаева кўчалари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВА бўлган «Сағбон» подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлган.

Айни вақтда, Олмазор туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.

«Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади», – дейлади хабарда.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр ўчиши қуйидаги ҳудудларда сув таъминоти вақтинча тўхташига, айрим жойларда эса сув босимининг пасайишига олиб келади:

– Бўзсув

– Хиёбонтепа

– Бодомзор

– Янги Тарнов

– Шайх Шивли

– Фирдавсий

– Ифтихор

– Отчопар-1,2

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг