Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трансафғон ва «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой»темирйўллари қурилиши қачон бошланиши маълум қилинди

Трансафғон ва «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой»темирйўллари қурилиши қачон бошланиши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар» ҳамда «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўллари қурилиши 2024 йилда бошланишини билдирди. Тошкентда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форумида қатнашаётган вазир ОАВ вакиллари билан учрашувда бу маълумотни очиқлаган.

Маҳкамовнинг таъкидлашича, бу икки лойиҳа бўйича ҳамкор давлатлар билан келишувларга эришилган, темирйўл қурилиши учун барча техник ва иқтисодий асослар тайёрланган.

«Асосий мақсадимиз – Афғонистон орқали Покистон портларига чиқиш. Энг асосий масала – Трансафғон халқаро коридорини ривожлантириш. 29 октябр куни Афғонистоннинг Кобул шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат ўртасида ҳукуматлараро йиғилиши доирасида мазкур коридордан фойдаланишда яна қўшимча қулайликлар, шароитлар яратиш бўйича келишувга эришилди ва Ўзбекистон ташувчилари ҳам Афғонистон ҳудудидан бемалол ўтиб, Покистон чегарасигача етиб боришга шароитларни яратиб бериш бўйича келишувга эришилди», деб айтган Илҳом Маҳкамов.

Ўзбекистон Транспорт вазири «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўли қурилиши бўйича уч томонлама техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилгани, ҳозир темирйўлни ким қурилиши бўйича музокара олиб борилаётганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, Трансафғон темирйўли қурилиши ҳам, «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўли қурилиши ҳам 2024 йилда бошланиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг