Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги рейслари жадвалига ўзгартиришлар киритди

«Uzbekistan Airways» Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги рейслари жадвалига ўзгартиришлар киритди

Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, Uzbekistan Airways парвоз жадвалида мажбурий ўзгаришлар бўлди.

Мазкур ўзгаришлар Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишларига тааллуқлидир.

Қайд этилишича, баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроқга ошиши мумкин.

Компания агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта брон қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилишини маълум қилган.

«Йўловчилар, экипажлар ва ҳаво кемаларининг хавфсизлиги бизнинг мутлақ устувор вазифамиздир.

Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лаҳорга парвозлар ҳақидаги маълумотлар парвозлар жадвали тўлиқ янгилангандан сўнг қўшимча равишда маълум қилинади», – дейилади хабарда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг