Uzbekistan Airways парвозларини Эрон ва Ироқ осмонини айланиб ўтган ҳолда давом эттиряпти
Қайд этилишича, ушбу қарор Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинган ва аниқ кўрсатмага қадар давом этади.
Ўзбекистонда шахсларнинг тириклигида уларга ҳайкал қўйиш тақиқланди
Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Тошкент–Лондон йўналишида авиақатновлар сони оширилади
Бу ҳақда компаниянинг расмий телеграм-каналида хабар берилди.
Ўзбекистон Airbus’дан 12 та янги самолёт сотиб олади
Қайд этилишича, авиакомпания паркида айни пайтда Airbus’нинг 17 та A320 самолётлари бўлиб, янги харид қилинадиган самолётларнинг қайси йўналишларга қўйилиши ҳақида бирор тасдиқланган хабар йўқ. Бироқ A320neo самолётлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК паркида бўлган 11 та A320-200 учоқлари (ўртача ёши 11,3 йил)ни алмаштириши ҳам мумкин.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Андижондан иккита парвози бекор қилинди
Техник сабабларга кўра, Boeing 757 самолёти парвоз қилмади.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни трансформация қилишга оид таклифлар билан танишди
«Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас. Агар иқтисодиётимизни, туризмни ривожлантирамиз десак, яккаю ягона йўлимиз шу», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясини ислоҳ қилиш вақти келди – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа туманида фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясига ҳам тўхталиб ўтди.
Фарғона – Дубай йўналишида биринчи авиақатнов амалга оширилди
«Airbus A320» ҳаво кемаси 135 йўловчини Дубай халқаро аэропортига етказиб қўйди.
Ўзбекистондан Италия ва Францияга авиақатновлар тўхтатилади
Қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч–Милан–Тошкент, Урганч–Рим–Тошкент ва Тошкент–Париж–Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.
Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиарейс бекор қилинди
«Uzbekistan Airways»нинг 3 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги рейси бекор қилинди.