Uzbekistan Airways парвозларини Эрон ва Ироқ осмонини айланиб ўтган ҳолда давом эттиряпти
Қайд этилишича, ушбу қарор Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинган ва аниқ кўрсатмага қадар давом этади.
Ўзбекистонда шахсларнинг тириклигида уларга ҳайкал қўйиш тақиқланди
Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Тошкент–Лондон йўналишида авиақатновлар сони оширилади
Бу ҳақда компаниянинг расмий телеграм-каналида хабар берилди.
Ўзбекистон Airbus’дан 12 та янги самолёт сотиб олади
Қайд этилишича, авиакомпания паркида айни пайтда Airbus’нинг 17 та A320 самолётлари бўлиб, янги харид қилинадиган самолётларнинг қайси йўналишларга қўйилиши ҳақида бирор тасдиқланган хабар йўқ. Бироқ A320neo самолётлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК паркида бўлган 11 та A320-200 учоқлари (ўртача ёши 11,3 йил)ни алмаштириши ҳам мумкин.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Андижондан иккита парвози бекор қилинди
Техник сабабларга кўра, Boeing 757 самолёти парвоз қилмади.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни трансформация қилишга оид таклифлар билан танишди
«Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас. Агар иқтисодиётимизни, туризмни ривожлантирамиз десак, яккаю ягона йўлимиз шу», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясини ислоҳ қилиш вақти келди – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа туманида фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясига ҳам тўхталиб ўтди.
Фарғона – Дубай йўналишида биринчи авиақатнов амалга оширилди
«Airbus A320» ҳаво кемаси 135 йўловчини Дубай халқаро аэропортига етказиб қўйди.
Ўзбекистондан Италия ва Францияга авиақатновлар тўхтатилади
Қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч–Милан–Тошкент, Урганч–Рим–Тошкент ва Тошкент–Париж–Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.
Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиарейс бекор қилинди
«Uzbekistan Airways»нинг 3 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги рейси бекор қилинди.
Қурбон ҳайити муносабати билан «Uzbekistan Airways» 50 фоиз чегирма эълон қилди
Бу ҳақда авиакомпаниянинг телеграм-каналида хабар берилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» иккита рейс кечиктирилганини маълум қилди
Компания келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўради.
Истанбул – Урганч самолёти нега Тошкентга қўнди?
Бугун, 18 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан Урганч шаҳрига парвоз қилган (HY-280 рейс) самолёт мажбуран Тошкент шаҳрига йўналтирилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди
Қўшимча рейслар 20–23 январь кунлари жадвал асосида амалга оширилади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун қўшимча авиақатновларни йўлга қўйди (жадвал)
7 январдан 9 январга қадар Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукусдан Тошкентга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди.
Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчилар диққатига!
2020 йил 17 март куни Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб чет эл фуқароларини Москвага ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб чиқиш учун қатнов амалга оширилади.
Бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш мумкин — Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олинган жойда қайтариш мумкинлиги маълум қилинди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди
Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус эпидемияси ва қатор давлатлар киритаётган чекловлар, хорижга чиқишга талабнинг тушиб кетганлиги сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2020 йил март-апрел ойларига режалаштирилган қатор рейсларига ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистон ҳаво йўллари коронавирус туфайли Токио ва Римга қатновни тўхтатди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Токио ва Римга бўлган иккала йўналишдаги қатновлар вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 30 йил давомида ҳеч қандай ислоҳот ўтказилмаганини тан олди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Ўзбекистон фуқаро авиациясини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида муносабатни эълон қилди.