Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясини ислоҳ қилиш вақти келди – Президент

Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясини ислоҳ қилиш вақти келди – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа туманида фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясига ҳам тўхталиб ўтди.

– Йиллар давомида кўплаб соҳаларда етарлича самарали ишлай олмадик. Масалан, Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди.

Компания эркин, очиқ ва рақобатбардош бўлиши керак. Хозир унинг авиапаркида 30 га яқин самолёт бор. Самолётлар сонини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни арзонлаштириш ва нафақат маҳаллий рейслар, балки халқаро йўналишларда ҳам рақобатбардош бўлиш лозим.

Ҳаво йўллари эркин ва очиқ ишлашга ўтади. Халқимиз кутгандек арзон ва хавфсиз авиакомпания ташкил этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг