Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўз ўқитиш услубига эга малакали педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилган эди.

Танлов натижаларига кўра, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

Ҳар ойлик устама тўланадиган педагоглар рўйхати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг