Яланғоч ҳолда гулдаста кўтариб юрган эркак бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида бир фуқаро кийимсиз жамият юриш-туриш қоидаларини бузиб юргани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни Юнусобод тумани, 11-мавзе ҳудудида, 1992 йилда туғилган Т.А., қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида фуқаро Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter