Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда таксичини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Янгийўлда таксичини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Жорий йил 4 октябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 25 ёшли йигитни ўлдириб, сўнг унинг машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди.

Бош прокуратура матбуот котибининг Xabar.uz'га маълум қилишича, воқеага улар ўртасидаги пул қарзи сабаб бўлган.

Гумонланувчи жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддалари (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан терговга жалб қилинди. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, марҳумнинг жасади ёнаётган машинадан 300 метр узоқликдан топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг