Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси Бизнес омбдусман  мисолида

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси Бизнес омбдусман  мисолида

Республикада давом этаётган «Яшил макон»  умуммиллий лойиҳасига ҳар бир ташкилот сидқидилдан ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Хусусан, Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес вакил девони ҳам ҳудудларда ходимлар  ва тадбиркорлик  субъектлари ўртасида «Дарахт эк» ташаббуси билан чиқди.

Бу ташаббус доирасида Тошкент вилоятида «Metall Center» жамоаси билан Бўстонлиқ туманидаги «Sharq baligʻi» МЧЖга тегишли ҳудудда  60 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Шунингдек, вилоятда 28-29 октябрь кунлари лойиҳа доирасида ўтказилиши режалаштирилган  умумхалқ ҳашарига тайёргарлик жараёнида Вакил девони ходимлари билан биргаликда Оҳангарон туманидаги «NATURE GROW» ва  «Tekos» МЧЖлари ишлаб чиқариш корхоналарига туташ ҳудудга 200 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экиш учун  жой тайёрланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг