ЙПХ ходимини пичоқлаган шахс «қасддан одам ўлдириш»да гумон қилиняпти
Бир муддат олдинг Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ўз хизмат вазифасини бажарган ИИБ ЙҲХБ ходимини пичоқлаб ўлдирган автомашина ҳайдовчиси ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter