Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аччиқ чойнинг зарарини биласизми?

Аччиқ чойнинг зарарини биласизми?

Фото: «ok.ru»

Диетолог ва кардиолог Aсият Хачированинг айтишича, чой нафақат шифобахш, балки зарарли хусусиятга ҳам эга. Мутахассис бу ичимликнинг зарарини «Бешинчи канал»га берган интервьюсида маълум қилди.

Хачирова аччиқ қилиб дамланган чой интоксикацияни келтириб чиқариши, қон босими ва юрак уриш тезлигини оширишидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, одамда хавотир ва жисмоний фаолликни кучайтиради, улар кейинчалик кўнгил айниши ва қайт қилиш, қувватсизлик ва ташвиш-депрессив ҳолатни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, ўтлар ёки резаворлар кўпинча чой баргларига қўшилади.

Чой таркибида жуда кўп теин мавжуд, шунинг учун уни кексалар ва ёш болалар ичмагани маъқул. Бу ичимлик сурункали касалликлари бўлмаган бошқа одамларга тавсия этилади.

«Чойни лаззатланиб ичинг – бу жуда фойдали. Унинг таркибида полифенол, флавоноидлар бўлиб, моддалар яллиғланишига қарши ва антиоксидант таъсирга эга», – дея хулоса қилди Хачирова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг