Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлий меҳнат билан шуғулланганлар кўпроқ калория йўқотадими?

Ақлий меҳнат билан шуғулланганлар кўпроқ калория йўқотадими?

Фото: Shutterstock

Инсон ақлий меҳнат билан шуғулланганида кўпроқ калория йўқотади деган тушунча қанчалик тўғри? Шифокор-терапевт, диетолог Елена Устинова «Газета.Ru»га берган интервюсида шунга аниқлик киритди.

«Мия кўп энергия талаб қилади, демак, калория сарфи ҳам шунга яраша бўлади, деган қарашлар бор. Шу мантиққа ишонган айримларнинг назарида, тинмай ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар озғин бўлиши керак. Аммо бундай эмас», — деди мутахассис.

Мия ҳатто энг оғир юклама билан ишлаганида ҳам соатига қўшимча 25 килокалория сарфлайди. Одам ўтириб, компютерда ишласа ёки китоб ўқиса, унинг организми соатига атиги 50-75 килокалория йўқотади. Демакки, инсон ақлий меҳнатга ўта муккаси билан берилганида ҳам сарфлайдиган калорияси соатига 100 (ккал)дан ошмайди.

Жисмоний юкламаларга келадиган бўлсак, масалан, соатига 5 км тезликда юрилганида, бир соатда 250 килокалория йўқотиш мумкин. Жўшқин рақс ёки чанғи спортида эса бу миқдор соатига 600 килокалориягача етади.

«Ҳеч шубҳасиз, энг кўп калория ақлий меҳнатда эмас, фақат жисмоний ҳаракатларда йўқотилади», — деди сўзи якунида Устинова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг