Биз фойдали деб юрган маҳсулотлар аслида хавфли бўлиб чиқди

Хорижлик тиббиёт мутахассислари соғлом егулик деб ҳисобланадиган маҳсулотлар аслида саломатликка хавф солишини фош этишди. Ушбу мавзуга бағишланган мақола интернет нашрларида эълон қилинди.
«Msn.com» порталининг ёзишича, шифокорлар, жумладан, гуручли кулча нондан бош тортишни тавсия этишади. Негаки, улар ҳаддан ташқари юқори гликемия индексига эга. Мазкур маҳсулотни истеъмол қилиш ортиқча вазнни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари тузган рўйхатда соя сути ҳам бор. Соя эстрогенга тақлид қилади ва унинг рецепторларини фаоллаштиради, дейилади материалда.
Бундан ташқари, шифокорлар мюсли истеъмол қилишдан огоҳлантиради. Мазкур егулик калориясига кўра чизкейк каби десертдан қолишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter