Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутун кунингиз унуми қилган нонуштангизга боғлиқ

Бутун кунингиз унуми қилган нонуштангизга боғлиқ

Шифокор нима учун мунтазам равишда нонушта қилиш кераклигини тушунтирди.

Шифокор Ирина Писарева нонуштанинг саломатлик учун аҳамиятини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, нонушта бутун куннинг сифати ва унумдорлигини белгилайди.

Мутахассис уйғонгандан кейин ярим соат ўтиб нонушта қилишни ва ундан олдин юзни ювиб, илиқ сув ичишни маслаҳат берди. Нонушта шакар ва холестерин миқдорини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Писареванинг сўзларига кўра, мураккаб углеводлар, оқсиллар ва ёғларга бой овқатлар билан нонушта қилиш керак. Углеводли овқатларга гречка, жўхори уни ва нон киради. Ёғлар – зайтун, каноп, хантал ёғи ва авакадо. Оқсилларга – йогурт, тухум, творог киради.

«Биринчи овқат қондаги қанд ва холестерин миқдорини меъёрда ушлаб туради, шунингдек, тез-тез касал бўлиб қолган одамларнинг иммунитетини яхшилайди. Қолаверса, организмда фақат эрталаб ишлаб чиқариладиган ферментлар мавжуд», – дейди диетолог.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг