Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог энг зарарли нонуштани маълум қилди

Диетолог энг зарарли нонуштани маълум қилди

Фото: «Eatthis.com»

Aмерикалик диетолог Лаура Бурак организм учун энг зарарли ва қад-қомат учун хавфли нонуштани маълум қилди. Бу ҳақда Eat This, Not That нашри хабар бермоқда.

Буракнинг сўзларига кўра, таркибида қанд кўп бўлган нонушта энг ёмони ҳисобланади. Пончик, блинчик ва кекс шулар жумласидан.

Унинг фикрича, қанд кўринишидаги «бўш калориялар»ни истеъмол қилиш қонда холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, ширин нонуштада организм учун зарур бўлган оқсил ва тўқималар бўлмайди. Шу боис тўқлик ҳисси жуда тез ўтиб кетади.

Шифокор нонуштага ширин пишириқлар ўрнига сули бўтқасини истеъмол қилишни ва унга оқсил қўшишни таклиф қилади. Шунингдек, у авокадо, қайнатилган тухум ва қора нонни фойдали маҳсулотлар сирасига киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг