Диетолог оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган ичимликларни маълум қилди
Тиббиёт фанлари доктори, шифокор-диетолог Михаил Гинзбург Sputnik радиосига берган интервьюсида оч қоринга ичиш хавфли бўлган ичимликлар ҳақида сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, эрталаблари сув ичиш мумкин, аммо қолган барча ичимликларни соғлиқ ҳолатига қараб оч қоринга истеъмол қилса бўлади. Чунки уларнинг баъзилари ошқозонни безовта қилиши ёки қонда қанд миқдорининг кескин кўтарилишига олиб келиши ҳеч гап эмас.
Мана, масалан, сут-қатиқ ичимликлари ошқозон шиллиқ қавати билан алоқага киришганда, оғриқни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассиснинг таъкидлашича, овқатлангандан сўнг бу аъзо яхшироқ ҳимояланган бўлади.
«Ошқозон соғлом бўлса, сут билан кўк чой ичиш мумкин. Баъзида сут билан қаҳва ичишга рухсат берилади», — дея қўшимча қилди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter