Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экспертлар қайнамаган сувга дамланган чой хавфидан огоҳлантиришди

Экспертлар қайнамаган сувга дамланган чой хавфидан огоҳлантиришди

Фото: «Youtube.com»

Чой таркибида бактериялар, ҳатто, замбуруғлар бўлиши мумкин. Уларни эса фақат қайноқ сув бартараф этади.

Қайнамаган сувга дамланган чой соғлик учун хавфли бўлиши мумкин, деб ёзади «Focus Online» нашри Германияда хавф-хатарни баҳолаш федерал институти чоп этган маълумотларга таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, илиқ сув (26 — 30 даража) чойда бўлиши мумкин бўлган хавфли микробларни ўлдириш учун етарли бўлмайди. Газетанинг ёзишича, чой таркибида моғор, замбуруғ ёки бактериялар, ҳатто, сальмонелла ҳам бўлиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, одам ўзини эҳтиёт қилиши учун чойни фақат қайноқ сув билан дамлаши зарур.

Шунингдек, чойни соатлаб дам едириш тавсия этилмайди. Чойни дамлагандан сўнг ичса бўладиган энг мақбул вақт — беш дақиқа.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг