Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг зарарли гўшт қайси?

Энг зарарли гўшт қайси?

Фото: «Medicalnews»

Одам саломатлиги учун энг зарарли гўшт — яроқлилик муддати каттароғи, дейди рационал овқатланиш бўйича мутахассис, шифокор-физиотерапевт Марина Ваулина «ВМ»га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар, хусусан, импорт қилинувчи гўштларнинг «элита» навларидан ҳушёр бўлишлари лозим.

— Яроқлилик муддати қанча катта бўлса, ишлаб чиқарувчи мамлакат шунча узоқда жойлашган, транспортда ташиш учун ўшанча кўп вақт кетган, маҳсулотга шунча кўп кераксиз кимёвий моддалар — консервантлар қўшилган бўлади. Гап шундаки, бундай маҳсулот бир неча маротаба музлатилади ва эритилади. Бунинг танага ҳеч қандай фойдаси йўқ, — дея таъкидлайди у.

Шифокорларнинг айтишича, «деликатес»ни еса бўлади, фақат меъёрни унутмаслик керак. Шунингдек, у гўштни кўп қовурмасликни, ҳаддан ташқари кўп ёғ, туз ва зираворлар қўшмасликни ҳамда эригач музлаткичда узоқ сақламасликни маслаҳат беради.

Ваулинанинг фикрича, одам танасига, айниқса, ғоз, ўрдак, қўй гўштининг ҳазми оғирлик қилади. Лекин ҳаммаси гўштни қандай пиширишга боғлиқ. Мана, масалан, сабзавотлар билан буғда пишган гўшт енгилроқ ҳазм бўлади. Кабобда эса, аксинча, тутун зарралари ва канцероген моддалар ҳам қўшилиб кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг