Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фотосурат сифатини қандай қилиб каррасига яхшилаш мумкин?

Фотосурат сифатини қандай қилиб каррасига яхшилаш мумкин?

Фото: «Upscaler»

Нейротармоқлар ривожланган замонда ёмон олинган фотосуратларни яхшилаш учун Photoshopдан фойдаланишга ҳожат қолмади.

Янги сервис — Upscaler сунъий интеллект ёрдамида бир неча сонияда тасвирни 4 мартагача катталаштириб беради. Нейротармоқ фотони сифатини бузмасдан «чўза олади».

Сервисдан фойдаланиш учун «Upload Image» («Суратни юклаш») белгиси босилса кифоя. Бир неча сонияда натижасини чиқариб беради.

Суратни неча баравар катталаштириш кераклигини «Increase resolution to» белгиси орқали бошқарасиз. Фотодаги нуқсонларни йўқ қилиш вазифаси «Enhance Quality» белгисига юкланган. 

Сервис png, jpeg, jpg ва webp форматларини қўллайди, энг муҳими — Upscaler тўлиқ бепул ва ҳеч қандай чекловлар йўқ. Фойдаланинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг