Ичишни ташласангиз, танада нималар рўй беради?
Спиртли ичимликлардан, ҳатто, икки ҳафтагина бош тортсангиз ҳам, ҳаётингиз сезиларли ўзгаради, деб ёзади «Рамблер».
Хотира ва уйқу яхшиланади
Алкоголь нейрон алоқаларга таъсир кўрсатади — спиртли ичимликларнинг доимий қабули туфайли уйқу, хотира ва нервлар азият чекади. Ундан бош тортиш эса диққат-эътиборнинг ошишига олиб келади. Уйқуга тўя бошлайсиз. Ярим тунда бекордан-бекорга уйғониб кетавермайсиз.
Озасиз
Бу фақат алкоголнинг калорияли экани билан боғлиқ эмас. Ҳамма гап шундаки, у иштаҳани кучайтиради ва эътиборни сусайтиради: натижада керагидан ортиқ еб қўйганингизни сезмай қоласиз. Алкоголли коктейллар ҳам худди фаст-фуд сингари калорияга бой.
Ичаклар фаолияти меъёрлашади
Натижада тери сифати ҳам яхшиланади. Гап шундаки, алкоголь ичаклар микрофлорасига салбий таъсир кўрсатади.
Оқибатда иммунитет ва тери яллиғланиши билан боғлиқ муаммолар юзага чиқади. Спиртли ичимлик ичишни ташланг, мана кўрасиз, бор-йўғи 7 — 10 кунда юзингиз тиниқлашиб қолади.
Чидамли ва серғайрат кимсага айланасиз
Яна нафас сиқиши ва доимий чарчоқ ҳиссини унутасиз. Кўп алкоголь қабули туфайли қон томир деворларида зарарли ёғлар тўпланади. Натижада юрак қийналиб ишлайди. Ундан воз кечсангиз вужудингиз енгиллашади, фаоллигингиз ортади ва сув-туз мувозанати изга тушади.
Сувсизланишдан қутуласиз
Ичилган ҳар бир қадаҳ алкоголь устидан бир стакан сув ичиш лозим, лекин кўпчилик буни хаёлига ҳам келтирмайди. Спиртли ичимликлардан бош тортсангиз, тўқималарнинг кислородга тўйиниши яхшиланади. Шунинг ҳисобига шишлар йўқолади. Терингиз эса соғлом нур соча бошлайди!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter