Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси витаминнинг ортиқчаси хавфли касалликка олиб келиши мумкин?

Қайси витаминнинг ортиқчаси хавфли касалликка олиб келиши мумкин?

Фото: «Cosmo.ru»

Daily Express нашрига кўра, фола кислотаси ёки В9 витамини ортиқча истеъмол қилиниши саратон ҳужайраларининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Витаминларни шифокор назоратида қабул қилиш керак. Шунда онкология эҳтимоли, аксинча, камаяди, деб таъкидлайди нашр.

Бирмингемдаги (AҚШ) Aлабама университети маълумотларига кўра, яшил баргли сабзавотлар таркибидаги фолат кислотаси ҳужайралар кўпайиши ва тикланишида муҳим роль ўйнаши маълум бўлган.

Ушбу қўшимча кўпинча ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик пайтида ҳомила нерв найчалари нуқсонлари ривожланиш хавфини камайтириш учун буюрилади. Фолат кислота йўғон ичак саратони олдини олишда ҳам фойдалидир.

Бироқ синовдаги бир қанча гуруҳларда В9 витаминини ортиқча истеъмол қилиш саратон ҳужайраларининг тез бўлиниши туфайли ўлимнинг бироз ошишига олиб келган.

Ушбу натижаларга асосланиб, олимлар шифокор билан маслаҳатлашишни ва тиббий сабаб бўлмаса, қўшимча витаминлар қабул қилмасликни тавсия этишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг