Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор юрак учун энг зарарли маҳсулотларни маълум қилди

Шифокор юрак учун энг зарарли маҳсулотларни маълум қилди

Фото: «Coream.ru»

Юрак-қон томир тизими учун фастфуд ва ярим тайёр егуликлар энг зарарли маҳсулотлар ҳисобланади. Бу ҳақда 3 февраль куни диетолог ва шифокор-гастроентеролог Нурия Дианова сўзлаб берди.

Шифокор фастфуд аксар ҳолларда ўта ёғли бўлишини тушунтирди. Унинг таркибида кўп миқдорда туз ва қанд бор. Тайёрлаш жараёнида эса қовуришдан фойдаланилади — бу ҳам унчалик фойдали эмас.

Дианованинг таъкидлашича, ортиқча рафинадланган маҳсулотлар вазн ортишига олиб келади. Уларнинг таркибида, шунингдек, юрак-қон томир тизимининг асосий душмани бўлган транс ёғлар ҳам бисёр. Атеросклероз жараёнларини бошлаб юбориши ёки кучайтириши мумкин. Улар қон томир деворларига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса инсульт ва инфарктга олиб келиши ҳеч гап эмас, дея таъкидлади шифокор «Звезда» телеканали эфирида.

Ярим тайёр маҳсулотлардан ҳам хавфсираш керак. Уларнинг таркибида кўпинча қанд бўлади. Аслида бўлмаслиги керак. Нурия Дианова, шунингдек, таркибида натрий глутамат бўлган ҳайвон маҳсулотларидан воз кечишни маслаҳат берди. Чунки ишлаб чиқарувчилар одатда ниманидир яширишга ҳаракат қилишади.

«Ушбу маҳсулотларнинг сифатига тўлиқ ишонч ҳосил қила олмайсиз. Бунда қадоқдаги маълумотларни синчиклаб ўқишга тўғри келади», — дея қўшимча қилди тиббиёт ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг