Умуман нон емаслик қандай натижаларга олиб келади?
Нон ва ун маҳсулотларидан бутунлай воз кечганда одам организмида сезиларли ўзгаришлар юз беради. Бу ҳақда диетолог ва эндокринолог Aлёна Барредо РИA Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, нон углевод алмашинувига салбий таъсир кўрсатадиган ва инсулин қаршилигини келтириб чиқарадиган тезкор углеводдир.
«Aгар одам нондан бош тортса, инсулин ва глюкоза камаяди ҳамда углевод ва липид алмашинуви меъёрлашади. Шунингдек, триглицеридлар ва ёмон холестерин фракциялари камаяди. Ичакда патоген бактериялар ва замбуруғларнинг ўсиши секинлашади, бу эса яхши микробиотанинг ўсишини таъминлайди», – деди эксперт.
Парҳезшунос, шунингдек, кепак ва клетчатка қўшилгани энг фойдали нон ҳисобланишини таъкидлади. У инсулин ва глюкоза миқдорини оширадиган барча турдаги нонларнинг энг нейтралидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter