Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси маҳсулотларни сут билан бирга истеъмол қилиб бўлмайди?

Қайси маҳсулотларни сут билан бирга истеъмол қилиб бўлмайди?

Фото: РИА Новости

Сут фойдали маҳсулот, аммо айрим озиқ-овқатлар билан бир пайтда истеъмол қилинса саломатликка зиён етказиши мумкин. Диетологлар сутга қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотларни санаб ўтишди.

Биринчи навбатда, лимон, апелсин ва грейпфрут каби цитрус мевалар сут билан келишмайди — улардаги кислота сут таркибидаги калцийнинг ўзлашишига халақит беради. Сутни қора шоколад билан ичиш ҳам калцийнинг ўзлашишига йўл бермайди. Кўплар қаҳвага сут қўшиб ичишни яхши кўради, аммо кофеин организмдан калцийни чиқариб юборади.

Шўр газаклар ва ўткир зираворлар — сутнинг душмани. Масалан, бир пайтда чипслар, шўрданакларни сут билан истеъмол қилиш организмнинг сувсизланишига олиб келиб, электролитлар мувозанатини ишдан чиқариши мумкин.

Денгиз маҳсулотларини сут билан бир пайтда истеъмол қилиш аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин.

Диетолог Андрей Лисенковнинг айтишича, чойга сут қўшиб ичиш қорин дам бўлишига сабаб бўлиб, ошқозонда кучли оғриқни келтириб чиқариши мумкин. У қўшимча қилишича, ҳар қандай сабзавот сут билан бир пайтда истеъмол қилинганда, қоринни дамлатиб, ич кетишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг