Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакцина таъсирини нима камайтириши маълум қилинди?

Вакцина таъсирини нима камайтириши маълум қилинди?

Фото: «Podrobno.uz»

Уйқу етишмаслиги иммунитетни туширади ва эмлаш самарасини камайтириши мумкин, деди россиялик сомнолог Михаил Полуэктов. Унинг таъкидлашича, ушбу назария грипп ва гепатит A га қарши эмлашлар билан аллақачон исботланган.

Полуэктовнинг фикрича, уйқуга тўймаган одам турли инфекцияларни юқтириш эҳтимоли юқори эканлигини исботловчи кўплаб тадқиқотлар мавжуд. Бу уйқу ва иммунитет ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини англатади. Уйқу пайтида организм ҳимоя кучлари тикланади ва мустаҳкамланади.

Полуэктов, шунингдек, ҳужайралар даражасидаги уйқу етишмаслиги ҳам биокимёвий жараёнларга таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди. Масалан, ҳужайра иммунитети жараёнида иштирок этадиган Т-лимфоцитлар ишлаб чиқарилиши камаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг