Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимлар кўп шамоллаши маълум бўлди

Кимлар кўп шамоллаши маълум бўлди

Уйқу вақтининг кунига олти соатгача қисқариши ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) хавфини 4,2 баравар оширади. Калифорния университети бу борада ўтказган тадқиқот хулосалари Brain, Behavior and Immunity (BBI) журналида эълон қилинди.

Лойиҳада 164 нафар кўнгилли иштирок этди, уларнинг ҳолатини мутахассислар икки ой давомида кузатиб борди. Иштирокчилар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиб турилди, уларнинг турмуш тарзи: стресс даражаси, спиртли ичимликлар истеъмол қилиши, тамаки чекиши ҳақида батафсил маълумотлар олинди. Уйқу кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилди — унинг давомийлиги, барқарорлиги ва субъектив сифати қайд этилди.

Тўпланган маълумотлар таҳлили кўрсатишича, айнан уйқу давомийлиги индекси шамоллаш билан боғлиқ вирусларни юқтириш хавфининг асосий предиктори (воситаси)га айланди. Суткасига тахминан олти соат ухлаган кўнгиллиларда касалланиш эҳтимоли, камида етти соат ухловчиларга қараганда, 4,2 баравар юқори бўлди. Тунги уйқунинг беш соатгача қисқариши эса шамоллаш эҳтимолини 4,5 баравар оширган.

Ёш, ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва ҳар хил зарарли одатлар инфекцияга мойилликка деярли таъсир қилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг