Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Шералиев

Муаммодан қутулиш учун ундан қочиш эмас, уни ҳал қилиш керак!

Россия коронавирусга даво топдими?

Россия коронавирусга даво топдими?

Иллюстратив фото

Бир неча кундан бери менга Россия телевидениесида чиққан бир роликни қайта ва қайта юборишмоқда. Унда айтилишича, Россияда ишлаб чиқарлаётган калидавир препарати COVID-19 хасталигида самарали таъсирга эга экан. Айтилишича, унга талаб кундан-кунга ортмоқда ва у коронавирусни даволар экан. Мендан ушбу хабар тўғрими, деб сўрашмоқда. Хўш, ҳақиқий аҳвол қанақа?

Калидавир бу – лопинавир ва ритонавир препаратларининг йиғиндисидан ташкил топган ОИВ вирусига қарши қўлланиладиган препарат. У ҳақиқатдан ҳам ОИВ вирусида самарали натижа беради. Бу энди алоҳида мавзу.

Ушбу препарат COVID-19 хасталигида қандай натижа беради? Мен мутахассис сифатида ТВда айтилаётган бу борадаги маълумотларга, тўғриси, ишонмайман. Фақатгина илмий асосланган манбаларга ишонаман.

Хуллас, излаб кўрсам ушбу препаратнинг COVID-19га таъсири тўғрида Хитой ва АҚШ мутахассислари ўтказган тадқиқот ишлари бор экан. Иккисида ҳам ушбу препарат CОVID-19 ҳеч қандай ижобий фойда бермаслиги ҳақида ёзилган. Шундай экан, Россия ТВси тарқатган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хулоса қилиш мумкин.

Юқорида айтганим иккала илмий мақолага ҳавола қолдираман, қизиқувчилар бўлса кириб бемалол ўқиб кўришлари мумкин:

1) Хитойликлар ёзган мақола

2) Америкаликлар ёзган мақола

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг