Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан нималар ўзгарди

1 июлдан нималар ўзгарди

Norma.uz портали 2021 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этди.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчиларга 
харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини (рўйхат бўйича) амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50%игача, бироқ 15 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;

б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар:

- миллий валютадаги кредитлар бўйича - МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

- чет эл валютасидаги кредитлар бўйича - тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50%и, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

в) синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

Қишлоқ хўжалигига – навбатдаги кўмак

  • ҚҚС тўловчиси бўлган хўжаликларга қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан субсидиялар ажратилади:
  • 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича:
    • фойда солиғи;
    • мол-мулк солиғи;
    • ер солиғи;
    • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50% миқдорида қўлланилади.
  • чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;
  • паррандачилик хўжаликларига –тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 800 сўм;
  • балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм;

Божхона назорати – онлайн

Божхона назоратининг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • тоифадан ташқари мақомидаги «масофавий электрон декларациялаш божхона постлари»ни синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этиш;
  • божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашувини кескин қисқартириш;
  • чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан юк ташувчиларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни текшириш, уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш жараёнини рақамлаштириш, умумий онлайн назорат амалиётини жорий этиш.

Озиқ-овқат ва алкоголь маҳсулотлари назорати кучайтирилади

  • Истеъмол ва техник этил спирти ташиладиган автотранспорт реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши керак;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини инсон саломатлиги учун хавфсизлиги ёки хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисидаги белгилар билан маркировкалаш маҳсулот таркибидаги туз, шакар ва ёғлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда, ихтиёрий равишда амалга оширилади;
  • таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади;
  • тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади).

Энг кам пенсияларга устама белгиланди

  • Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20%и миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;
  • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилади;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади;
  • боқувчисини йўқотганлик:
    • пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;
    • пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
    • нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланади;
    • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилади.

 Оилавий МТТга имтиёзлар белгиланди

  • Оилавий нодавлат МТТга мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
  • оилавий нодавлат МТТ томонидан ёлланган тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат МТТ учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланади;
  • оилавий МТТ ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;
  • 1.01.2022 йилга қадар АК «Халқ банки» томонидан оилавий МТТга мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 млн сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади;
  • оилавий нодавлат МТТ раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш давлат МТТ учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
  • рўйхатда белгиланган туманларнинг маъмурий марказларидан ташқари жойларда янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 млн сўмгача миқдорда субсидиялар ажратилади;
  • 100 та ДХШ асосидаги нодавлат МТТни ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5%лик ставкада кредитлар ажратилади;
  • ДХШ асосидаги нодавлат МТТга фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50%и миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўланади;
  • 2018-2019 йилларда нодавлат МТТни ташкил этиш учун ДХШ тўғрисидаги битимларга мувофиқ аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 1.01.2022 йилга қадар узайтирилади;
  • рўйхатда белгиланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ДХШ асосидаги нодавлат МТТга:
    • ҳар бир тарбияланувчи бола учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75%и миқдорида субсидия тўланади;
    • «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ёки «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25%и миқдорида субсидия тўланади.

Давлат органларидаги харажатлар жамоат назоратига чиқарилади

Давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлайди:

    • давлат харидлари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар;
    • мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ҳамда хориждан келган меҳмонларни кутиб олишга доир харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
    • Президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари бериладиган бенефициар субъектлар, шунингдек улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
    • йиллик харажатлар сметалари ва уларнинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, автотранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар;
    • Давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, ўз ҳузурида фаолият юритувчи жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда уларнинг ҳар чоракда янгиланиб борилишини таъминлайди:
      • тасдиқланган жамоатчилик кенгаши аъзоларнинг алоқа боғлаш маълумотлари ва шу билан бирга улар ҳақидаги маълумотлар;
      • жамоатчилик кенгаши йиғилишлари ва кун тартибидаги масалар тўғрисидаги маълумотлар;
      • давлат харидлари бўйича тасдиқланган комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;
      • ҳудудлар кесимида лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни беришга ҳамда билдиришномаларни қабул қилиб олишга ваколатли бўлган органларнинг масъул ходимлари, шу жумладан бундай ҳужжатларни берилишини ташкил этадиган тегишли комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар.

 Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар давом эттирилади

  • Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади:

а) махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган «мобиль тиббиёт» хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

б) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат «тиббий пункт»ларини ташкил этиш;

  • иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади. 

Бюрократияни қисқартириш юзасидан навбатдаги чора-тадбирлар

Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Алоҳида тартибда СТИР бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.

Давлат корхоналарида кузатув кенгашлари ташкил этилади

  • Давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилади;
  • акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига (листингга) киритилган ва давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида «мувофиқлик тизими» (комплаенс) хизмати ташкил этилади. 

Аҳоли томонидан таклиф этилган
чора-тадбирларга қўшимча маблағлар ажратилади

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10%дан 30%га оширилади.

 Хизматлар соҳаси баҳоланади

Республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • хизмат кўрсатувчи, янги ташкил этилган субъектлар сони, хизматлар ҳажми ва турлари, яратилган иш ўринлари, солиқ базаси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар асосида фаолиятни баҳолаш;
  • хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтингини «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;
  • баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ижобий кўрсаткичга эга бўлганда – уларни рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш.

Ҳар бир кўп квартирали уйнинг таъминоти
учун бадаллар ҳисоби алоҳида юритилади

Уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

Наргиза Воҳидова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг