Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга бугун ҳам яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

Ўзбекистонга бугун ҳам яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

Фото: ССВ

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча ҳам келтирилган эди.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда — 1 миллион доза,
  • 19 майда — 500 минг доза,
  • 10 июнда — 1 миллион доза,
  • 28 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг