11 нафар эрини тупроққа топширган бевага фирибгарлик бўйича иш очилди

Россиянинг Краснодар ўлкаси, Армавир шаҳрида яшовчи, ёлғиз қарияларга турмушга чиққан товламачи аёл иши судга ўтказилган. У эрларига тегишли мулкни ўз номига расмийлаштириб, сотиб юборганликда айбланмоқда. Бу ҳақда MK хабар берди.
Аёлга қизи яқиндан ёрдам берган. Улар олдиндан режа қилинган ҳаракатларни 2013 йилдан 2019 йилгача бошқарганлар. Аёл ёлғиз қарияларни қидириб топган, уларга турмушга чиққан.
Шунингдек қизи ёрдамида мулкни ўз номига ўтказишга, уларни сотишга ҳамда васиятномалар орқали тегишли мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар.
Шу йўл билан Армавир, Краснодар ва Сочидаги ер участкалари, турар-жой бинолари ва квартиралар фирибгарлар қўлига ўтган. Барча мол-мулк сотиб юборилган. Шунингдек, қўшни Новокубанск шаҳридан келган риэлтор ҳам жиноий ишда фаол иштирок этган.
Зарарнинг умумий миқдори 21,7 миллион рублдан ошган. Аёллар 12 эркакни алдаган бўлса, улардан 11 нафари вафот этган. Айбланувчига ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter