Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 ноябр — Бутунжаҳон кўзи ожизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

13 ноябр — Бутунжаҳон кўзи ожизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Ўзбекистонда 2025 йил 1 ноябр ҳолатига республика бўйича жами кўзи ожиз бўлган шахслар сони 25 558 нафарни ташкил қилади.

Уларнинг 3 171 нафари 17 та махсус мактабларда таҳсил олмоқда.

2025 йилнинг ўтган 10 ойи давомида кўз бўйича жами 7 756 нафар муҳтож шахслар қуйидаги реабилитация восилалари билан имтиёзли таъминланган:

  • кўз олмаси протези (115 та);
  • кўзи ожизлар хассаси (4 835 та);
  • брайл алифбоси (101 та);
  • брайл алифбоси учун ёзув мосламаси (111 та);
  • овозли тонометр (3 588 та);
  • овозли термометр (3 243 та);
  • овозли глюкометр (162 та).

Шунингдек, кўз бўйича ногиронлиги бўлган 13472 нафар фуқаро адаптив спортнинг шахмат, шашка, голбол, 5х5 футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиб келишмоқда.

Бундан ташқари, 340 та ижтимоий, аҳолига хизмат кўрсатиш ва тижорат обектларида тўсиқсиз муҳит яратилиб, тактил қопламалар ўрнатилди.

Барча ҳудудларда 18 та гавжум чоррахаларда ҳамда қўшимча 753 та светофорлар овозли сигнал қурилмалари билан жиҳозланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг