15066. Тўртта ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

2020 йил 16 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15066 (+75) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 57 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 95 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 3 нафар, жами 128 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 8783 (+128) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6208 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter