Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 кунда уч марта матбуот анжумани? Судьялар олий кенгашида ўтган тадбир айни шу саволга жавобдан бошланди

20 кунда уч марта матбуот анжумани? Судьялар олий кенгашида ўтган тадбир айни шу саволга жавобдан бошланди

Фото:«Xabar.uz»

1

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши мутасаддилари яна матбуот анжумани ўтказди. «Яна» дейилаётганининг сабабики, Кенгаш вакиллари йигирма кун аввал АОКАда, ўтган ҳафта судьялар олий мактабида  журналист ва блогерлар билан учрашган эди-да.

Йигирма кун нари-берисида учинчи бор матбуот анжумани ўтказишга нима туртки бўлди?

2

Шундай савол пайдо бўлишини олдиндан билган чоғи, Кенгаш матбуот котиби Турсунали Акбаров тадбир бошидаёқ изоҳ берди-қўйди. Айтдики,  яқинда ўтган матбуот анжуманларда мавзу ва шароитдан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6127-сон Фармони ижроси юзасидан қисқа ахборотлар бериш билан чекланилган эди. Мазкур фармоннинг аҳамияти ва залвори алоҳида тадбир ташкил этишни талаб қиладики, шу боис, мана, сизлар билан яна учрашиб турибмиз.

3

Президентнинг қайд этилган фармони, шубҳасиз, судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлашнинг янги тизими жорий этилишига ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Айни жараёнда холислик ва шаффофликни таъминлаш устувор аҳамият касб этади.

Фармон ижроси доирасида:

  1. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилди. (Имтиҳон жараёнларини нафақат муқобил номзодлар, балки номзоднинг ота-оналари ҳам кузатиб бориш имконияти яратилди.)
  2. Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилиб, синовдан мувофаққиятли ўтди ва тўлиқ ишга туширилди.
  3. «Психологик тест» электрон дастури ёрдамида шахснинг қуйидаги психологик ҳолатлари ва хусусиятлари баҳоланади:

  - қатъийлик;

  - босиқлик;

  - жиззакилик;

  - стрессга мойиллик;

  - стрессга чидамлилик;

  - коррупцияга мойиллик;

  - алкоголизмга мойиллик;

  - руҳий касалликлар;

  - бошқа психологик хусусиятлар.

Психологик тест натижаси профессионал психолог томонидан ўрганиб чиқилиб, тавсиявий характерга эга бўлган хулоса тузилади. Мазкур хулоса номзоднинг судьялик лавозимига тайинланишида алоҳида эътиборга олинади.

4

Тадбирда фармон ижроси доирасида Судьялар олий кенгаши ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Судьялар клуби ташкил этилганига алоҳида урғу берилди. Эътиборлиси ихтисосликлар бўйича, клуб аъзолари таркиби шакллантирилиб, ҳатто электрон платформаси ҳам ишга туришилди.

Фото:«Xabar.uz»

Мазкур электрон платформа мақсади:

- судьянинг дахлсизлиги бузилган ҳолатлар тўғрисида тезкор хабар юбориш;

- одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

- ўзаро мулоқот асосида судьялар малакасини ошириш ва ягона суд амалиётини жорий этишга кўмаклашиш тизими яратилди.

5

Судьялар клубининг онлайн форумида ўтган беш оймобайнида суд амалиётига оид 1004 та мавзу бўйича ўзаро 5264 маротаба фикр алмашинилган, қонунчиликни такомиллаштиришга оид 441 та таклиф муҳокама қилинди.

Рақамлардан кўринадики, онлайн форумда  муҳокама қилинган мавзулар орасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар етакчилик қилмоқда. Бундан судьялар иш жараёнида ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқлик ва номувофиқликларга кўп деч келаётганини англашилади. Демак, суд қарорлари сифатида ҳақида гап кетганда муаммо судьяларнинг салоҳиятигагина бориб тақалмас экан... 

 6

Яна бир янгилик: Судьялар олий кенгашининг расмий веб-сайти янгиланибди.  Бу иш АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилгани қайд этилди тадбирда.Расмий веб-сайтида Кенгаш фаолиятига оид кепракли маълумот ва ахборотлардан ташқари Ўзбекистонда ишлаётган судьялар рўйхати ҳам жойлаштирилган. Шунингдек, веб-сайтда жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатларни юбориш платформасига алоҳида жой ажратилган.

 7

Матбуот анжумани савол-жавоблар ўтмаслиги  аниқ. Шундай бўлди ҳам.  Айни пайтда неча нафар судьялар фаолият кўрсатаётгани, улар орасида аёллар сони, шунингдек тизим вакилларининг қанча маош олишидан тортиб, уларнинг профессионал салоҳияти ва ҳалоллигига оид кўп ва хўб саволларга жавоб берилди.

Жавоблардан қониққанлар ҳам бўлди, қониқмаганлар ҳам...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг