Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2017-2020 йилларда ижтимоий соҳага 22 миллиард АҚШ доллари ажратилган

Ўзбекистонда 2017-2020 йилларда ижтимоий соҳага 22 миллиард АҚШ доллари ажратилган

Бугун бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирокида «Очиқ мулоқот: ижтимоий соҳа — кеча, бугун, эртага» мавзусида учрашуви бўлиб ўтди. Мусаев мулоқот давомида 2020 йил ижтимоий соҳа учун маъсулятли йил бўлганини таъкидлади:

«Ижтимоий соҳа давлат бюджетининг асосий қисми йўналтириладиган тармоқ. 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига катта оғирлик тушди. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг асосий маблағлари Президент ташаббуси билан тиббиёт ходимлари ва коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни рағбатлантириш учун йўналтирилди. Шунингдек, бу маблағлар ҳисобидан чет элдан ватандошларимизни пандемия даврида олиб келиш ва уларни карантин зоналарида сақлаш ва таъминотига сарфланди, — деди бош вазир ўринбосари.

Мулоқот давомида журналистлар ва ҳукумат вакиллари ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлиги масалаларини муҳокама қилдилар. Сўнгги тўрт йил статистикаси катта молиявий сармоялар ва институционал ўзгаришларни кўрсатади. Шундай қилиб, 2017-2020 йилларда ижтимоий соҳага 188,8 триллион сўм (22 миллиард АҚШ доллари) ажратилди.

Жумладан, фақат «COVID-19»га чалинган касалларни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар, карантин мажмуалари ва замонавий лабораторияларни зудлик билан қуриш учун 96 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг