Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда 75 мингдан ортиқ кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

2022 йилда 75 мингдан ортиқ кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 75 078 нафар шахсга нисбатан 58 697 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шулардан 1 010 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Олий суд ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтган йилда судланган шахслар сони 56 542 нафарни ташкил этиб, шундан 17 610 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 37 503 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган ва 1 429 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланган шахсларнинг:

  • 50 045 нафари эркак;
  • 6 497 нафари аёл.

Шу жумладан:

  • 21 958 нафари ёшлар (1 773 нафари вояга етмаган);
  • 1 885 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

8 453 нафар шахс эса озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган.

Шунингдек, 26 753 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 10 202 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 13 824 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

495 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишларининг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, безорилик, пора бериш, қасддан баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлар ташкил этган.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 15 315 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 1,3 трлн. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 8 719 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 14 518 нафар шахсга нисбатан 10 549 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. 1 013 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 3 611 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 6 264 нафар шахсга нисбатан 5 613 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. 1 245 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 534 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 309 нафар шахсга нисбатан 271 та жиноят ишлари такроран кўриб чиқилди. 180 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 93 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг