2026 йилдан QR-кодсиз уруғлар импорти тақиқланади

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади. Бу борада Президентнинг ПФ-109-сонли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.
2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR-кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.
2026 йилдан QR-кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter