Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

Халқаро астронавтика конгрессини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда  Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос) директори Шуҳрат Қодиров «Trend» (Озарбайжон) нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Ўзбеккосмос» миллий космик инфратузилмани ривожлантиришда муҳим қадам бўладиган Халқаро астронавтика конгрессини Ўзбекистонда ҳам ўтказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон 2028 йилда ушбу йирик тадбирни ўтказиш учун ариза беради, бу эса мамлакатга жаҳон космик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар яратади», – деди Ш.Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, агентлик 2025 йилда космик технологияларни ривожлантириш ва NASA каби етакчи глобал ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таълим лойиҳаларини ҳам амалга оширишга ҳозирлик кўрмоқда.

«Асосий лойиҳа 2035 йилгача бўлган Миллий космик дастурни ишлаб чиқиш бўлиб қолмоқда, у инновацион космик инфратузилмани яратиш, инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, Ой ва Марсни тадқиқ қилиш бўйича халқаро дастурларда иштирок этишни ўз ичига олади», – дея қўшимча қилган Шуҳрат Қодиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг