21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади (фото)

Туркиянинг бой ошпазлик меросини тарғиб қилувчи Турк ошхонаси ҳафталиги барқарор, соғлом ва анъанавий пишириш усуллари билан 21-27 май кунлари тўртинчи маротаба нишонланади. Бу йилги мавзу “Турк ошхонасининг классик таомлари” бўлиб, унда турк ошхонасининг асоси – абадий классикага урғу берилади.
Турк ошхонаси ҳафталиги ҳар йили Туркия Республикасида ва хориждаги ваколатхоналари томонидан бир қатор тадбирлар ижтимоий медиа кампаниялари иштирокида кенг нишонланади. Ташаббус Туркиянинг минг йиллик маданий алмашинув, барқарор амалиётлар ва чуқур илдиз отган гастрономик анъаналар натижасида шаклланган бой ошпазлик меросини танитишга қаратилган.
Турк лаззатлари Онадўли дастурхонларидан дунёга очилади
Туркиянинг серҳосил тупроғи ва кўп асрлик анъаналарга эга чуқур тарихий ва бой ошпазлик маданияти уни “ҳақиқий гастрономик жаннат” га айлантиради. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва бутун мамлакат ошхоналарида меҳр билан тайёрланадиган абадий рецептларга асосланган классик таомлар бу хилма-хил ошхонанинг юраги ҳисобланади.
Маҳаллий, мавсумий ингредиентлар ва пухта ўйланган, аммо оддий техникалар билан тайёрланган таомлар турк ошхона меросининг моҳиятини акс эттиради. Турк ошхонасининг анъанавий, соғлом ва исрофсиз қадриятларини бугунги кунгача олиб келган бу классик рецептлар айни вақтда Онадўлининг меҳмондўстлик, бирлик ва баробарлик рамзидир. Шунингдек, улар оила, дўст ва меҳмонларни бирлаштирадиган меҳмондўст турк дастурхонларининг тамал тошидир.
2025 йилги Турк ошхонаси ҳафталиги менюси вақт синовидан ўтган машҳур таомларни ўз ичига олади. “Турк ошхонасининг классик таомлари” мавзусидаги менюда бахмал ясмиқ шўрваси ва тарҳана шўрваси, имамбайилди (пиёз ва помидор билан тўлдирилган бақлажон), манти (турк чучвара) ва картошкадан пишлоқгача, фойдали ўтлардан қийма гўштгача бўлган барча маҳсулотлар билан тўлдирилган бўрек (мазали пишириқлар) мавжуд. Карнерик (қийма билан тўлдирилган бақлажон), палов-жажик, куру фасуле (оқ ловия), гурунч ва аралаш дўлма (сабзавотлар билан тўлдирилган), қатиқ каби мазали уй таомлари турк ошхонасининг ажралмас қисмидир. Тетиклаштирувчи бўстона ва чўпон салатлари ҳамда турли хил ичимликлар бу ошпазлик тажрибасини тўлдирса, товуқ кўкрагидан тайёрланган ширинлик, казандиби (карамелли гуруч пудинги) ва паҳлава каби кўплаб турк ширинликларини дастурхоннинг энг ажойиб якуни деса ҳам бўлади.
Турк ошхонаси ҳафталиги, шунингдек, мамлакатнинг бой минтақавий хилма-хиллигининг кўргазмаси бўлиб хизмат қилади. Туркиянинг 81 вилоятининг ҳар бири маҳаллий ингредиентлар, иқлим ва кўп асрлик маданий алмашинув асосида шаклланган анъанавий рецептларнинг ўзига хос талқинини таклиф қилади. Турк ошхонаси ҳафталиги Эгейнинг зайтун мойли таомларидан жануби-шарқнинг зираворли махсус таомлари ва Қора денгизнинг денгиз маҳсулотларига бой таомлари каби турли йўналишдаги ошпазлик саёҳатига таклиф этади. Минтақавий тадбирлар ташриф буюрувчиларга маҳаллий классикаларнинг ҳақиқий таъмини ва ҳар бир минтақанинг кундалик ҳаёти ҳамда мероси ҳақида чуқурроқ маълумот беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter