Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пул эвазига танишига иш ваъда қилган ҳамширанинг озодлиги 2 йилга чекланди

Пул эвазига танишига иш ваъда қилган ҳамширанинг озодлиги 2 йилга чекланди

Хоразм вилояти Урганч шаҳарда фуқарони 2500 доллар эвазига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Урганч шаҳридаги шифохонасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган ҳамшира 2 йилга қамалди.

Кеча, 25 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судида Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган Г.А.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича, Г.А. алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил апрель ойининг бошларида фуқаро И.О.ни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Урганч шаҳридаги шифохонасида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга жойлаштириб қўйишини, бунинг учун юқори лавозимда ишловчи танишига 2500 АҚШ доллари бериши кераклигини айтган.

Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 12:30 ларда судланувчи Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ шифохонасида И.О.дан 1500 АҚШ доллари ва 5.500.000 сўм пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, Г.А. ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида ўташ учун узил-кесил 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг