Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

31 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

31 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 31 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Кечаси 3-5, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади.  Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас