Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди

Коронавирусдан соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди

Фото: Xabar.uz

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида эса 1 нафар, жами 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Тузалганларнинг 5 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда бўлса, ёши кичиги 2020 йил туғилган.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2215 нафарга етди.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4290 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг