Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 ойда Ўзбекистоннинг экспорти ҳажми 14,8 млрд долларга етган

5 ойда Ўзбекистоннинг экспорти ҳажми 14,8 млрд долларга етган

2025 йил январь-май ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 31,3 млрд АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 4 093,5 млн АҚШ долларига ёки 15 фоизга кўпайди.

Статистика агентлиги маълумотгиа кўра, ТСАда экспорт ҳажми 14 816,4 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январь-май ойига нисбатан 31,1 фоизга кўп) етди.

Экспорт таркибида товарлар улуши 78,1 фоиз ни ташкил этиб, асосий улуш саноат товарлари (10,3 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (6,2 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,3 фоиз) ва минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар (4,0 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

2025 йил январь-май ойида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорларимиз Россия (10,8 фоиз), ХХР (5,1 фоиз), Қозоғистон (3,5 фоиз), Афғонистон (3,5 фоиз), Туркия (2,9 фоиз), Франция (2,7 фоиз), БАА (1,5 фоиз), Қирғиз Республикаси (1,4 фоиз), Тожикистон (1,4 фоиз), ва Покистон (1,1 фоиз) каби давлатлар бўлди. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 33,8 фоиз ни ташкил этди.

Импорт ҳажми 16 494,0 млн АҚШ доллари (3,7 фоизга кўп) га етиб, ҳисобот даврида – 1 677,5 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ушбу даврга келиб импорт ҳажми 16 494,0 млн АҚШ долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоиз га кўпайди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,6 фоиз), саноат товарлари (16,1 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,9 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,0 млн АҚШ долларга кўпайди ва 14 797,9 млн АҚШ долларни ташкил этиб, хизматлар импорти эса 1 696,1 млн АҚШ долларга етди.

2025 йил январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси 158 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди. Йирик ҳамкор давлатлар ХХР (28,1 фоиз), Россия (19,6 фоиз), Қозоғистон (7,7 фоиз), Корея Республикаси (4,2 фоиз), Туркия (4,1 фоиз), Германия (3,1 фоиз) ва Ҳиндистон (2,7 фоиз) жами импортнинг 2/3 қисмини ташкил этди.

Айни пайтда Ўзбекистон жаҳоннинг 189 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСА нинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХР (17,2 фоиз), Россия (15,4 фоиз), Қозоғистон (5,7 фоиз), Туркия (3,5 фоиз) ва Корея Республикаси (2,3 фоиз) хиссасига тўғри келди.

Манба: stat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг