52 яшар пойтахтлик бемор ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли О.Т. (эркак)да жорий йил 19 июль куни «COVID-19» инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота туманидаги Республика ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахссислари томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter