650 минг сўм ваъда қилинган ҳар хил сайтларга ишонманг!
Ижтимоий тармоқлар ва телеграм-каналларда Ўзбекистон президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси (www.prezdent.uz-scc.site, www.uz-prezident.oplata-uzcard.com) билан бирга «болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши» ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.
Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.
Бу каби сохта сайтларга кирманг, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Унутманг, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter