7 октябрь куни коронавирус беморлари сони камайди

2020 йил 7 октябрь куни мамлакатимизда 345 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 403 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 788 нафар бемордан 56 568 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter