7 та янги маъмурий жазо: орасида жамоатчиликка ёқмаётгани ҳам бор
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмарий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 7 та янги модда киритиш кўзда тутилган. Янги моддалар қуйидагилар:
- 341-модда. Жарима баллари ҳисобланадиган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жазо қўлланилиши. 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси.
- 1254-модда. Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлик қоидаларини бузиш (ҳаёт ва соғлиққа зарар етганда). 1 қисмдан иборат бўлиб, 1-10 баравар жарима жазоси.
- 1289-модда. Транспорт воситасида безорилик (йўл ҳаракати қатнашчиларига хавф туғдириш, тезликни сақлаган ҳолда сабабсиз сирпантириш, бошқаларга ҳурматсизликни ифодалайдиган номойишкорона ҳаракатлар содир этиш). 2 қисмдан иборат бўлиб, 50 баравар жарима ёки 2 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси.
- 1381-модда. Велосипед ва мопедлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3 қисмдан иборат бўлиб, 1-10 баравар жарима жазоси.
- 1952-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш. 1 қисмдан иборат бўлиб, 50 баравар жарима жазоси.
- 1287-модда. Транспорт воситасида одам ташиш қоидасини бузиш. 2 қисмдан иборат бўлиб, 5 баравар жарима жазоси.
- 1288-модда. Транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидасини бузиш. 1 қисмдан иборат бўлиб, 3 барвар жарима жазоси.
Эсингизда бўлса, айнан 195-модда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Шундан сўнг партиялар бу қонун лойиҳасини муҳокамадан чиқариб юборган эди.
Аммо «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров баёнот бериб, қонун лойиҳаси фақат 195-моддадан иборат эмаслигини айтган ва яна қайта муҳокамага киритилишини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter