Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

9 кундан буён касалланиш 700 нафардан кам бўлмоқда – ССВ

9 кундан буён касалланиш 700 нафардан кам бўлмоқда – ССВ

Фото: Xabar.uz

Юртимизда қаторасига 9 кундан буён кунлик касалланиш ҳолатлари 700 нафардан кам бўлмоқда, яна 800 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

2021 йил 10 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163770 (+662) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 16 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 71 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 56 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент вилоятида,
  • 223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 155910 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1148 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг